Зуҳо намози
Ассалому алайкум! Зуҳо намози қандай намоз? У қандай ва қайси пайт ўқилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким чошгоҳ намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар»
Имом Термизий ривоят қилган.
Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда кириб (яъни қуёш чиққандан тақрибан ярим соат кейин), заволга бир соат қолгунча давом этади. Бу «даҳватул кубро», яъни катта тонг, дейилади. Зуҳо намози икки ракатдан саккиз ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлар. Унинг энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтгандан кейиндир. (“Мўминнинг меърожи” китобидан). Валлоҳу аълам.
28 Апрел 2022, 20:39 | Савол-жавоблар | 252 | Намоз