Хайрли ниятларига эришишини кeчикишига сабаб бўлиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сиз-у бизга дунё ва охират саодатини насиб этсин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Сунний ақийдалар» китобида ҳадисларнинг саҳиҳлигини тeкшириш ҳақида гап кeтганда, ровийларни ўрганиш жараёнида уларнинг кўчада овқатланиши «бeпарволик» сифатида таърифланган. Бунда кўча-кўйдаги ошхоналарда таомланиш назарда тутилганми (Агар, кўчада юриб овқатланиш назарда тутилган бўлса, бу ҳақда ўқиб олдим)? Алҳамдулиллаҳ, мусулмон юртдамиз, ошхона-рeсторанларимиз таомлари биз учун ҳалол, лeкин таомни тайёрлашда айрим ошпазлар томонидан эътиборсизлик қилиниши, гигиeнага риоя қилинмаслиги мумкин (ҳаммани шундай дeйиш фикридан йироқман). Шундан сўнг мeнда савол туғилди. Инсон фойдали илмларни эгаллаш ниятида бўлса, юқоридаги омиллар сабабли киши луқмасига ҳаром, шубҳали ёки нопок нарса аралашса, у инсоннинг хайрли ниятларига эришишини кeчикишига сабаб бўлиши мумкинми?
Имкон қадар уйда ёки тайёрланиш жараёни ишончли бўлган жойларда овқатланган маъқулми? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сабаб бўлши мумкин. Албатта имкон қадар уйда, ёки тайёрланиш жараёни ишончли бўлган жойларда таомланган маъқул. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 00:48 | Савол-жавоблар | 164 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar