Масжидларда мазхаб

Ассалому алайкум! Бизнинг масжидларимизнинг аксариятида намоз Ханафий мазхаби бўйича ўқилиши ёзиб қўйилган, умуман масжидларимизда роф ул ядайн қилиш, Омийнни жаҳрий айтиш, қўлни тепароқда боғлаш ва ҳоказо, бошқа мазхабларнинг ўқилиш тартибида намоз ўқишликка қаршиликлар бўлиб туради. Бошқа юртларда бошқа мазхаб масжидларига кирганимизда уларни мазхаби бўйича намоз ўқиймизми деган саволга уламоларимиз ўзингизнинг мазхабингиз яьни Ҳанафий мазхаби бўйича ўқийсиз деб айтишган. Шу ҳолатга аниқлик киритиб берсангиз. Нима сабабдан бошқа мазхабга эргашувчиларга ўзининг мазхабида намоз ўқишликка бизнинг масжидларимизда қаршиликлар кузатилаяпти? Бу саволни фитна чиқариш учун эмас, аниқлик киритиш учун йўллаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз масжидларимизда кўраётган бошқа мазҳабдагиларга ўхшаб намоз ўқиётганларни бошқа мазҳабдагилар деб ўйласангиз мутлақо адашасиз. Улар бемазҳаблар бўлиб, аҳли суннадаги тўрт мазҳабларни тан олмайдиган тоифалар бўлишади. “Биз бошқа мазҳабдамиз” деб ёлғон гапиради, ўша айтган мазҳабини на бирор китобини билади на бирор уламосида ўқиган. Ундайлар динини қадрсиз билган, илмсиз амал қилмайдиган фитначилар ҳисобланади, Аллоҳ ҳидоятига бошлаб инсоф берсин. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 00:22 | Савол-жавоблар | 139 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar