Намозни уйда ўқисам

Ассалому алайкум! Пешин вақти 12:45, шу вақтда ўқиёлмай 14:00 ёки 15:00 ларда ўқисам азон чақириш керакми ёки масжидда чақирилган азон кифоями? Масжиддан узоқда яшайман, раҳмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Маҳаллани масжидида айтилган азон сизга ҳам кифоя қилади. Лекин азон айтсангиз суннат амалининг савобини оласиз. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 01:43 | Савол-жавоблар | 165 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar