Эрдан бесўров пул олиш

Ассалому алайкум! Эр хотин орасида ҳурмати мусоҳарат(эри o‘з қизига шаҳват билан тегинган) вожиб бo‘либ, ораларига талоқ тушган. Эр доимий аёлига зуғум o‘тказиб келган. Шифокорларга олиб бормаган. Ҳозирда аёлининг аҳволи оғир. Касал бo‘лса ойлаб дорисиз шифокорга бормай ноилаж турб кетган. Тиши оғриса шифокорга олиб чиқмаган. Ҳаттоки юзи ишиб йиринглаб кетса ҳам спирт боғлаб дуо o‘қи деб буюрган, бу ҳол ойлаб давом етгач мужбур бo‘либ биттада 4 та тишини олдириб ташлаб азоб берган. Ҳозирда биттагина соғ тиши қолган. Қолганлари илдизи қолган олдириш керак. Ҳозирда борадган жойи ҳеч вақоси йo‘қ яна 5 та фарзанди бор. Уларни боқиши керак. Ҳозирда аёл онасининг уйида аммо у ерда узоқ қололмайди. Саволим шуки ўша вазиятда аччиқ устида аёл берухсат эрининг 800$ миқдордаги пулини фарзандларининг ҳақи деб олган, аммо ҳозирда o‘зини гуноҳкор деб ҳисоблаб, бу пул ҳаром деб билмоқда ва қанчалар муҳтож бo‘лмасин бу пулга тегмай асрамоқда. Имкон топиб яширинча эрига қайтармоқчи. Айтингчи бу вазиятда эр аёли учун дори дармон еб ичиши фарзандларини боқиш ҳақини бермаётгани учун шу пулни ишлатса бo‘лармикин? Аёл бу пулга ҳақиқатдан муҳтож. Эр эса пул бермаяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болаларига ишлатса бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:12 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar