Аёл вафотидан кейинги холат

Ассалому алейкум Шайх Хазратлари!Сизни якин кунларда утган Ийд-ал-Адха айёми билан муборакбод этаман. Раббимдан Сизга ва оила аъзоларингизга барча мумин-муминалар каторида соглик-саломатлик тилайман. Аллохим умрингизни ва илмингизни бундан хам зиёда килишини сурайман. Энди саволимга келсак, шу кунларда манга савол беришди - Аёл киши вафот этгандан сунг турмуш уртогига унга нисбатан номахрам булиб колади, шунинг учун аёлни (яъни майитни) кафанламагунча уни турмуш уртоги куриши мумкин булмайди, шу тогрими деб. Ростини этсам, ман бу гапни биринчи маротаба эшитиб турибман. Сизни жавобингизни билмокчи эдим. Олдиндан катта рахмат,Хурмат билан,Дилноза
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тўғри. Аммо кўрса бўлади.

1 Май 2022, 02:26 | Савол-жавоблар | 158 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar