Қазо намозни адо қилиш

Ассалому алайкум! Қирғизистонданман телеграмдан (зикр ахлидан сўранг) каналини чиққанидан бери ўқиб юраман ва таниш билишларимга хам айтиб улаб бераман ва тавсиялар қиламан. Қазо намозларими тартиб билан ўқишни бошладим. Бомдодга азон айтканда туриб тохорат олиб, мен хам битта азон айтиб охирги қолдирган бомдод номозимми фарзини деб ният қилиб ўқиман. Такбирам айтаман кегин яна такбир айтиб пешинни охирги қолдирган фарзини деман ва ҳоказо. Кейин ўша кунгилик бомдод намозини суннатини ўқиб масжидга чикиб кетаман. Пешинга азон айткандан кегин пешинимми ўқиб битта азон айтиб шомга алохида хуфтонга алохида такбир айтиб ўқиман витирди хам охирги қолдирган витир деп ният қиламан. Шу тартипда ўқисам болорадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлаверади. Аллоҳ ниҳоясига етказишни насиб қилсин. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 140 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar