Аёл кишининг эркак ўртоғи
Ассалому алайкум! Аёл ва эркак ўртасида никоҳ бўлмаса, улар дўст бўлиши мумкинми? Мен уйланмоқчи бўлган қизнинг яқин бўлган ўғил бола дўстлари бор экан. Улар билан гаплашиб туришар экан. Албатта бу менга ёқмади. Динимизда аёлнинг ҳалол бўлган эридан бошқа танишлари ёки дўстлари бўлишига рухсат берилганми ёки аксинча эркакнинг ҳалол аёлидан бошқа яқин қиз дугоналари бўлиши мумкинми? Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб беринглар. Ўша қизга сизларнинг жавобларингизни кўрсатаман ва бундан кейин уйланиш ёки уйланмасликка қарор қиламан? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! https://savollar.islom.uz/savol-32506/ Жоҳилият даврида эркаклар чўриларни ўзларига дўст қилиб олишар, улар билан бемалол ҳоли қолар, ўйин-кулгу қилишар ва охир оқибат яқинликка ҳам боришар эди. Ислом уларнинг бундай алоқасини ҳаром қилди.Аллоҳ таоло “Нисо” сураси 25-оятида марҳамат қилади.فَانكِحُوهُنَّ بِإِذْنِ أَهْلِهِنَّ وَآتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ مُحْصَنَاتٍ غَيْرَ مُسَافِحَاتٍ وَلاَ مُتَّخِذَاتِ أَخْدَانٍУларни иффатлари сақланган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолларида аҳлларининг изни билан маҳрларини маъруф ила бериб, никоҳингизга олинг. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).“Лисонул араб” китобида ояти каримада келтирилган “Ахдан” лафзи “хидн” лафзининг кўплиги бўлиб, аёлларга нисбатан эркак дўст, эркакларга нисбатан аёл дўстга ишлатилади. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада эркакларга аёллардан дўст тутишни, бошқа бир оятда эса аёлларни эркаклардан дўст тутишдан қайтарган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يخلون بامرأة ليس معها ذو محرم منها، فإن ثالثهما الشيطان“Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг учинчиси шайтон бўлади” деганлар. Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам.
1 Май 2022, 03:20 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар