Шубҳали гўшт солинган таом

Ассалому алайкум! Ҳозирда Қозоғистонда қурилишда ишлаймиз. Бу ерда кунлик озиқ-овқатларга окорачка қўшамиз. Бир укамиз тақво қилишни аста бошлаяпти. Биз овқатга окарачка солсак, у окорачка ейишни қўйди. Энди окарачка қўшилган овқатни ҳам емаяпти. Бу қанчалик тўғри? Окорачка қўшилган овқатни емаслик керакми ёки окорачкасини емасдан овқатидан танаввул қилса ҳам болаверадими? Бу укамизга яхши маслаҳатларингизни берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Окорочка ҳалол йўл билан сўйилгани аниқ бўлмаса, ўзини ҳам, солинган овқатини ҳам ейиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 17:28 | Савол-жавоблар | 169 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar