Таҳоратсиз пайтда оят ва тасбеҳларни ичимда айтиб юрсам бўладими?

Ассаламу алайкум! Мен иложи борича таҳорат билан юришга ҳаракат қиламан. Лекин доим ҳам бунга вақт тополмаслигим мумкин. Саволим, таҳоратсиз пайтда “Ихлос”, “Фотиҳа” ва “Оятул курсий” каби суралар ва тасбеҳларни ичимда ёки пичирлаб айтиб юрсам бўладими? Жавобингиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Бўлади. Жанобатдан пок бўлса, бўлади. Бу каби ибодатларга таҳорат шарт эмас.

1 Май 2022, 03:43 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar