Қурбонлик нисоби
Ассалому алайкум! Оилада асосан мен нисоб эгасиман, лекин “кейинги сафар мени номимдан қиламиз” деб қурбонликни эрим номидан қилдик. Оилада эрни ёки хотинни нисоб эгаси бўлиши муҳимми? Яъни оила учун топилган пулга иккаласи ҳам ҳақли эмасми? Бундай ҳолда қилган қурбонлигимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нисоб эгаси бўлиш муҳим. Ким нисоб эгаси бўлса ўшанга вожиб бўлади. Хотин топган пулини эрига ҳадя қилса эрники бўлаверади. Агар сиз нисоб эгаси бўлиб эрингиз номидан қилинган бўлса, энди сизга ўртача қўйнинг қийматини фақир-мискинларга садақа қилишингиз вожиб. Қурбонлик куни ўтганидан кейин қурбонлик қилиш ҳам йўқ, кейинги йилда қўшиб сўйиш ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 03:44 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар