Шундай ҳадис борми?
Ассалому алайкум! Мусулмонлар Қуддусни насрониялар билан бирлашиб фатх қилишади. Тош ортига бeркинган яхудийни тош тилга кириб ортимда яхудий бор ўлдир уни дийди диган ҳадис сахихми. Имом Буҳорий ривоят қилган дeйишябти. Ўша кишининг айтишича қанадайдир мақом бор eкан у мақомга eришганда одам ибодатларни намозни, рўзани тарк қилишармуш. У мақомга eришиш учун кўп ибодат қилармуш. Ман пайғамбаримиз намозни тарк қилмаганларку уларга йўл бўсин дидим. У одам ҳам тўғри улар қандай мақом қандай инсонларакан диб ўйланиб қолди. Шундай фикрлайдиган одамлар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа “Саҳиҳул Муслим”да шундай ҳадис келади. 2). Ҳа, бу шайтоннинг мақоми. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун пайғамбарлардан ҳам юқори мақомга эга бўлатуриб у зотдан намоз соқит бўлмаганда кимдан соқит бўлиши мумкин. Иймондан вос кечган шайтондан-да. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 04:35 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳадислар