Баччабозларни ёқиб юбориш мумкинми?
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Азиз устоз, маълумки пайғамбарларни саййиди ва тақводорларни имоми бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳазратлари ўз ҳадисларида одамни ёқиб азоблашдан яъни Аллоҳни азоби билан азоблашдан қайтарганлар. Аммо бир тушунмаган жойим шуки, агар янглишмасам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни ҳалифалик вақтларида Холид ибн Валиддан ҳабар келадики, Арабистон жазирасини чеккасида эркаклар баччабозлик қилишаётгани тўғрисида. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу саҳобаларни машваратга чақирадилар. Машваратда ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бу ишни, яъни баччабозликни қилаётганларни ёқиб ўлдириш керак дейдилар ва улар ёқиб юбориладилар.Биламан баччабозлик оғир гуноҳ, уни жазоси ҳам даҳшатли. Хусусан бу ишни қилганларни баланд минорадан итариб ўлдириш, ёки деворни ичига қўйиб суваб юбориш каби. Аммо уларни ёқиш қандоқ бўлди? Ёки бундай ҳолларда истисно тариқасида ёқса ҳам бўладими?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу нодир ҳодиса. Аслида, ўтда ўтнинг Роббисида бошқа куйдирмайди, деган ҳадисга амал қилинади. Сиз келтирган ривоят ихтилофли. Эркак киши билан эркак кишининг жинсий алоқада бўлиши «ливота» дейилади. Бу иш энг ёмон гуноҳлардан эканлиги Қуръони Каримда бир неча бор такрорланган. Лут алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб борган қавм бу амалга ўч бўлган, Алллоҳ таоло уларни ҳалок қилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жиноятга қаттиқ қарши турганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу амални қилган одам ким бўлишидан қатъи назар, уйланганми-уйланмаганми, иккисини ҳам ўлдиришга буюрганлар. Саҳобаи киромлар эса, бу жинояткорларни қандай ўлдириш тўғрисида турли ижтиҳодлар қилганлар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларни қилич билан чопиб ўлдириб, жасадини куйдириб юборишни айтганлар. Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Усмонлар (розияллоҳу анҳумо) эса, эски бинонинг тагига ётқизиб туриб, устидан деворни йиқитиб ўлдириш керак, дерлар. Ҳазрати Абдулоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу, юртидаги энг баланд жойдан бошини ерга қилиб ташлаб, кейин тошбўронга тутиш керак, деганлар. Мазҳаб имомлари ҳам шунга ўхшаш фикрлар ила ижтиҳод қилганлар. Имом Абу Ҳанифа, ҳар замоннинг ҳокими шароитга қараб, бошқалар ҳам ибрат оладиган қилиб жазолайди, дерлар. Баччабозликни одат қилган одамни ўлдириш шартлигини ҳам алоҳида таъкидлайдилар.
1 Май 2022, 04:39 | Савол-жавоблар | 171 | Ҳадислар