Ғуслда авратни тўсиш

Ассалому алайкум! Ҳадис ва Ҳаёт китобидан иқтибос: "Баҳз ибн Ҳакийм отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини тўсайлик, қайси бирини қўяйлик?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Авратингни хотининг ва чўрингдан бошқадан муҳофаза қил», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар одам бир қавмнинг ичида бўлса-чи?» дедим. У зот: «Агар уни бирор киши зинҳор кўрмаслигига қодир бўлсанг, зинҳор кўрмасин», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бирортамиз ўзи холи бўлганда-чи?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлардан кўра, Аллоҳдан ҳаё қилинмоғи ҳақлироқдир», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 1. Аврат ҳақида савол бериб, билиб олиш яхшилиги.
 2. Эркак киши ўз хотини ва чўрисидан авратини тўсмаса жоизлиги. 
3. Хотин ва чўридан бошқадан авратни тўсиш лозимлиги. 
4. Одамлар ичида бўлганда ҳам зинҳор авратни ўзгага кўрсатмасликка ҳаракат қилиш зарурлиги.
5. Холи бўлган одам авратини тўсиб, ғусл қилиши афзаллиги". Иқтибос тугади. Саволим шуки, "Холи бўлган одам авратини тўсиб, ғусл қилиши афзаллиги", дейилганда авратини тўсадиган иштон кийиб ғусл қилиш афзаллиги назарда тутилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳа. Бу ерда афзаллик ҳақида гап кетяпти. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 04:38 | Савол-жавоблар | 158 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar