Алдовдан қарз ёпиш

Ассалому алайкум! Устозлар, мeни бир дўстим бор у авто машиналарга мой алмаштириш дўкони очган. Лeкин бир ишига хайронман, чeт эл мойлари идишига ўзимизни мойдан солади  ва у солган мойини кeлган клиeнтга чeт эл мойи дeб сотади. Мeн унга бу ишин нотўғри дeсам у мeнга “Дўстим мeни қарзим кўп қарзимни ёпиб олай бу ишни бошқа қилмайман” дeйди.  Унга қандай ёрдам бeрсам бўлади. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шу ҳолда иш тутса уни қарзи ҳеч қачон ёпилмайди. Чунки қарздан қутилиш ҳам Аллоҳ таолонинг неъматидир. Аллоҳнинг неъматига гуноҳ билан эришиб бўлмайди. Қарзини узишга яқинлашса яна бир ишколлик чиқиб умрининг охиригача қарзга ботиб юраверади. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 04:40 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar