Қуръон ҳаққи
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Мен мухлис.уз сайтининг телеграмида бир кунлик Қуръон ҳаққини ўқиб қолдим. Унга кўра бомдод намозидан сунг Ёсин сураси, пешин намозидан сўнг Ар Рохман, Аср намозидан Набаъ (Амма) сураси, шом намозидан Воқеъа сураси, хуфтон намозидан сўнг Мулк сураси ўқишлик бир кунлик Қуръон ҳаққини адо қилган бўлар экан. Менинг саволим бомдод намозидан сўнг Ёсин сурасини ўқишда тонг отиб қолади, шу пайти ўқиса бўладими? Яъни қуёш чиқаётган ва ботаётган пайти хеч нарса ўқилмайди деб эшитганман. Шунга ойдинлик киритиб берсангизлар. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Қуёш чиқаётган ва ботаётган пайти хеч нарса ўқилмайди” деб нотўғри эшитибсиз. У вақтларда нафл намози ўқиб бўлмайди холос. Тиловат ёки зикр каби ишларни қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 04:42 | Савол-жавоблар | 167 | Таълим ва мутаъаллим