Онам мушкулкушод ўқийдилар

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мушкулшод деган саволни ўқиб чиқдим ва ислом.уз сайтидан ҳам билдим, бу мушкулшод дегани бидьат экан. Минг афсус Онам мушкулшод ўқийдилар. Ҳазрат, шуни тушунтирсам воҳоби дейишлари турган гап. Ўқиган заҳотим мушкулшоднинг бидьатлигини Отамга айтдим. Отам "ҳар кимнинг гапига ишонаверма" деб урушдилар. Ҳазрат, энди нима қилишимни ҳам билмай қолдим, қаттиқ сиқилиб кетдим. Онам шу ишни қилсалар, кўз юмиб юра олмайман. Оиламиз диндан анча узоқлашиб кетган, Аллоҳга беадад шукр, мени ҳидоятга бошлади, тезда динимизни ўрганишни бошладим. Шундан Ота-Онам шубҳаналиб, воҳоби деб ўйлаб қоладилар. Чунки ақийдалари шунақа бўлиб кетган. Ҳазрат, Ота-Онам ва Укам ва опаларим намозни билишмайди. Ҳазрат, дуо қилсангиз ҳаммаларига Аллоҳ тавфиқ бериб, ҳидоятга бошласин. Ҳазрат, энди мен қандай йўл тутай? Чет элда ишлаганим боис, Онамга бу хабарни етказишим қийин, тинмасдан Аллоҳдан ҳидоятга бошлашини сўрайман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўқиган нарсангизни ўшаларга ҳам ўқитинг. Уламолар айтаётганини тушунтиринг.

1 Май 2022, 05:11 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar