Хадис саҳиҳми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ижозатингиз билан саволимни бeрсам.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Намоз диннинг устунидир, жим туриш ундан афзалдир. Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради, жим туриш ундан афзалдир. Рўза дўзахдан пардадир, жим туриш ундан афзалдир. Жиҳод диннинг уркачидир, жим туриш ундан афзалдир», дeдилар у зот.
1.Бу хадис саҳихми?
2.Агар саҳих бўлса, унинг маъноси қандай?
Вақтингизни олганим учун узр. Аллоҳ дин йўлида қилаётган ишларингиз ажрини мукаммал қилиб бeрсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Муътамад ҳадис китобларида бундай ривоят йўқ. Намоз диннинг устуни, садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчириши, рўза дўзахдан парда экани ва жиҳод диннинг ўркачи экани ҳадисларда айтилган. Лекин бирон саҳиҳ ва ишончли ривоятда жим туриш буларнинг барчасидан афзал экани айтилмаган. Бизнингча, бу асли йўқ ҳадис. Шунингдек, жим туриш, сукут сақлаш ҳар доим ҳам яхши бўлавермайди. Ботил сўз айтиш, беҳуда гап гапиришдан кўра сукут сақлаш афзал эканига албатта шубҳа йўқ. Бу ҳақда имом Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап гапирсин ёки сукут сақласин", деганлар. Уламоларимизнинг фикрларига кўра, яхшиликни гапириш сукут сақлашдан кўра афзал. Чунки сукут сақловчи эришадиган фазилат турли хато, камчилик ва айблардан саломат бўлиш бўлса, яхшиликни гапирувчи киши эса, бу билан бир қаторда ажр ва савобга ҳам ноил бўлади. Ҳофиз Ибн Ражаб нақл қилиб, шундай дейди: "Аҳнаф ибн Қайснинг ҳузурида "сукут сақлаш афзалми ё гапириш" деган масалада тортишиб қолишди. Шунда у: "Гапириш афзал. Чунки сукут сақлашнинг фазли соҳибидан бошқа кишига ўтмайди. Яхши гапдан эса эшитган ҳар бир одам фойда олади", деди". Ибн Ражаб нақл қилиб яна шундай дейди: "Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурида бир киши "Илм билан сукут қилган киши худди илм билан гапирган кишидек бўлади" деди. Шунда Умар: "Ўйлайманки, илм билан гапирган киши сукут сақлагандан кўра қиёмат куни афзалроқ бўлади. Чунки унинг гапириши одамларга фойда келтиради. Сукут сақловчиники эса фақат ўзига", деди". Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 17:37 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳадислар