Бассейнда чўмилгандан сўнг

Ассалому алайкум! Дачамизда бассейн бор, шу бассейнда ўзим, ёш болларим ва кичкина жиянларим билан биргадикда чўмиламиз. Ёш боллар бассейнда чўмилаётганда кичкина хожатини чиқаришини мумкинлиги биламиз. Бассейнда чўмилганимдан кейин, намозга тахорат олганим етарлими ёки яна ғусл қилишим шартми? Дачамизда иссиқ сув муаммороқ бўлганлиги сабабли ердан чиқаётган совуқ сувда ғусл олишга тўғри келади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу бассейнниг кичик-катталигига боғлиқ. Бассейннинг юза сатҳи 100газ(1 газ 46см) бўлса, унга тушган нажосат сувни нажосат қилмайди. Бассейн доира шаклида ёки тўрт бурчак бўлашидан қатъий назар. Юза қисми таҳминан 21 (4.6 х 4.6)метр бўлса тушган нажосат уни нопок қилмайди. Агар ундан кичик бўлса чўмилгандан кейин қайта ғусл қилиб олиш керак. Агар тозаланиб яъни сув бир томондан кириб бошқа томондан чиқиб турилса, ундан кичик ҳажмда бўлса ҳам зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 05:54 | Савол-жавоблар | 156 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar