Эмизиш даврида

Ассалому алайкум! Аваламбор бу совобли ишларингизга Аллоҳ мадат берсин ва яхши амалларда барчамизни собит қадам қилсин. Ҳаммага маълумки янги туққан аёл 40 кун чилла сақлайди. Шу чилла вақтида гўдак ўз она сути билан озиқланиш жараёнида Қуръондан бирон суралар ўқиб эмизиш мумкинми? Гарчи бетаҳорат ҳолда бўлса ҳам? Олдиндан раҳмат. Барчамиздан Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эслатма : Фарзанд туғилганидан кейин келадиган қонни нифос дейилади. Бу қон ҳайз каби ҳар бир аёлда ҳар хил  бўлади. Тўхтамай келса 40 кун бўлиб, ошган кунлари истихоза бўлади. Баъзи аёллар 3 кун, баъзилар 10 кун, баъзилар 20 кун қон кўрадилар. Ҳамма аёлники 40 кун бўлади – деган гап йўқ. Қон тўхташи билан ғусл қилиб, намоз ва рўзаси(рамазон ойи бўлса)ни бошлаши фарз. 40 кунгача намозни тарк қилавериш гуноҳи кабира бўлиб, қон тўхтагандан бошлаб қолдирган намозларини қазосини ўқиши фарздир. Қон келиб турган вақтда Қуръон тиловат қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 06:06 | Савол-жавоблар | 181 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar