Қушларнинг тезаги
Ассалому алайкум! Масжидимизни очиқ айвони тепасига хар хил қушлар қўниб туради. Улардан тушган тезак гиламга ёпишиб қотиб қолибди. Шу гиламни устида намоз ўқиса бўладими? Бу ерга жойнамоз солишмайди, тушак эса у тезакларни ёпмайди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Гўшти ейиладиган паррандаларнинг тезаги пок ҳисобланади. У ерда намоз ўқиш шак-шубҳасиз жоиз. кабутар, мусича, чумчуқ, олақанот, қалдирғочларнинг тезаги пок ҳисобланади. "Кифоя" китобида қуйидагича келади:
Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда, тош билан артиб ташлаб, намоз ўқиган.
Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган. У киши бармоқлари билан артганлар.
Масжидул Ҳаром ва бошқа масжидларда қадимдан кабутарлар боқиб келинган.
Илло, товуқники худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир.
Бу жумлада оғир нажосатлар ҳақида сўз бормоқда. Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса «оғир нажосат» ҳисобланади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва пешоби, агар ўша ҳайвон таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қайт, одамдан чиқиб, таҳоратни синдирадиган нарсалар киради. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 06:06 | Савол-жавоблар | 167 | Долзарб саволлар