Аёлим билан яшаш ёки яшамасликга хайронман
Ассалому алайкум! Аёлимнинг тили ёмон хечам тийиб тура олмайди, уйланибманки қанча ўргатмайин фойдаси йўқ. Эр билан муъомила қандай бўлишини айтинг деб ота онасига хам кўп айтим. Улар ҳам биз нима қилайлик букурни гўр тўғирлайди ўғлим, сиз сабрли бўлинг дейди. Менда бўлса азбарои отам онам олдида, кўчада изза бўлаверишдан уятдаман. Ажрашай десам 2 ўғлим бор, уларни жуда яхши кўраман ва етим қилишни хохламайман. Ними қилсам тўғри бўлад?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аёлни инжиқликларига сабр қилиш ҳам қийин иш, ҳам жуда савобли ишдир. Ҳиндистонда Мазҳари Жон Жонон исмли катта валиюллоҳ зот ўтганлар. У кишининг шогирдлари Ҳолид Курдий бўлиб, у кишига шогирд бўлган кишилардан бири “Руҳул Маъоний” тафсирини, яна бир шогирдлари мазҳабимизда энг мўтабар фатво китоби бўлган “Роддул муҳтор” китобини ёзганлар. Ўша Мазҳари Жон Жонон раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида машҳур ҳикоя бор. У кишининг аёли жуда қўпол, бетамийз, беодоб бўлган экан. Шогирдлари шу аёлни талоқ қилсангиз бошқа аёл олиб берардик деганларида, “Аллоҳнинг ҳузурида нимага эришган бўлсам шу аёлни ёмонликларига сабр қилиб эришганман” деган эканлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:24 | Савол-жавоблар | 143 | Аёлларга оид масалалар