Бефарзандлик давоси

Ҳазрат о‘зингиз ва аҳли фарзандларингиз олиб бораётган ишларингизни Аллоҳ даргоҳида қабулу мақбул айлаган бо‘лсин. Устоз уйланганимга 3 йилдан ошди лекин ҳали фарзандли бо‘лолмадим, роса ко‘п шифохоналарда даволандим натижа бо‘лмаябди, шифокорлар сог‘сизлар дейишаябди, эхтимол бу Аллоҳнинг синовидир, Ҳазрат муқаддас динимизда бефарзандлилар учун ко‘рсатма борми? Ҳусусан Иброҳим алайҳи салом қандай амалларни бажарганлар? Илтимос маслаҳат беринг, дуоингизга ҳам мухтожман, олдиндан рахмат. Аллоҳ икки дунё саодатига етиштирсин сизни (омин).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳга ибодат ва дуони кўпайтириш керак. Сизлар шуни ва сабр қилинглар. 15, 12, 10 йилда бола кўрган танишларимиз бор.

1 Май 2022, 08:41 | Савол-жавоблар | 209 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar