Қабристонга борганда

Ассалому алайкум! Биз кўпинча қабристонга борганда одамларни ўз яқини қабри бошида тиловат қилиб суҳбатлашётганини кўрамиз. Яъни тиловат қилиб бўлиб, кимдир марҳумга раҳматини яна кимдир соғинганини, яна шунга ўхшаш гапларни айтаётганини кўрамиз. Шундай ҳолатда марҳум руҳи зиёратчини гапларини ҳис қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عن ابن عباس رضي الله عنهما عن النبي الله صلى الله عليه وسلم ما من أحد مر بقبر أخيه المؤمن كان يعرفه في الدنيا ، فسلم عليه ، إلا عرفه ورد عليه السلام  رواه ابن عبد البر في "الاستذكار Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким дунёда ўзини таниган мўмин биродарининг қабри ёнидан ўтиб, унга салом берса, биродари уни танийда ва саломига алик олади” дедилар" деганлар. Ибилан Абдул Барр “Истизкор” китобида ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 08:41 | Савол-жавоблар | 188 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar