Такбир айтишнинг қоидаси

Ассалому алайкум! Биздан бир Имом такбир айтишда лафзларни жуфт қилиб:
-Аллоҳу акбаруллоҳу акбар,
-Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳи Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
-Ашҳаду анна Муҳаммадарросулуллоҳи Ашҳаду анна Муҳаммадарросулуллоҳ,- Ҳайя алассолати ҳайя алассолаҳ,
Ҳайя алал фалаҳи ҳайя алал фалаҳ,
Қод қоматиссолати қод қоматиссолаҳ…
дeб айтиш суннат, агар ажратиб айтсангиз ҳар бир калимада тўхтаб, нафас олиб (вақф) айтиш кeрак дeбдилар. Биз бунга амал қилаётган эдик. Аммо, баъзилар бу нотўғри «Мухтасар»да бундай дeйилмаган дeб инкор этишмоқда. Устозлар бизнинг мазҳабда такбир айтишда қандай қоидалари бор ва энг кучли қавл қайси? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Қод қоматиссолати”ни алоҳида айтиш мустаҳаб. Қолганини жуфт қилиб айтилади. “Мухтасар”да ўз номи билан мухтасар, яъни жуда қисқа маълумотлар келтирилган. Унинг шарҳларини ўқишга ҳам ўтиш керак. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 08:55 | Савол-жавоблар | 182 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar