Яқинларимиз намоз ўқишига туртки бериш
Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли ҳайъати аъзолари мен бир масалада ўз саволимга жавоб топа олмай сизлардан сўрашни ихтиёр қилдим. Алҳамдулиллаҳ оиламизда ҳамма намоз ўқийди. Аммо сўнгги пайтда додамлар намозларини ташлаб қўйганлар. Аввало қиз бола бўлганим учун сабабини сўрашга уяламан. Аммо дадамлар таҳоратни ушлай олмаётганлари учун ўқимаётган эканлар дедилар. Тўғриси, ҳайрон қолдим. Чунки улар жума ва ҳайит намозларига чиқадилар. Шунинг учун бу уларнинг дангасаликларидан деб ўйладим(характерларидан келиб чиққан ҳолдаги фикрим). Ахир намозларга кўп вақт кетмайди ва табиийки, жума намозларида хутба билан кўпроқ вақт талаб қилинади. Улар эса жумага жуда эрта йўл оладилар. Шундай ҳолатда мен набира бўлиб уларнинг 5 вақт намозларини ўқишга туртки берсам бўладими? Чунки қолган оила аъзоларим уларнинг кўнгилларига қарашади. Мен эса у дунёда сўраладиган нарса биринчи навбатда намоз эканини ўйлаб куюниб кетаман. Баъзида опамларда ҳам бу ҳолатни кузатаман. Яъни намозга дангасаликни. Шунда мен қандай қилиб намозни уларга яхши томонлама кўрсатишим мумкин? Чунки баъзида жиззакилик қилиб қўйябман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Қимматли вақтингизни олган бўлсам минг бор узур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз вақти бўлганида зийраклик ва фаросат билан Дода таҳоратга сув қилиб қўйдим, намозингизни ўқиб олинг деб чиройли муомала билан айтинг. Ўқиса ўқиди, ўқимаса зиммангизда эслатиб қўйиш. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 20:15 | Савол-жавоблар | 154 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз вақти бўлганида зийраклик ва фаросат билан Дода таҳоратга сув қилиб қўйдим, намозингизни ўқиб олинг деб чиройли муомала билан айтинг. Ўқиса ўқиди, ўқимаса зиммангизда эслатиб қўйиш. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 20:15 | Савол-жавоблар | 154 | Намоз