Аллоҳни осмонда деса кофир бўладимии
Ассалому алайкум! Мен Фейсбук тармоғида шундай маколани ўкиб қолдим. Бу қанчалик тўғри? Устоз сифатида бу хақидаги шариат ахкомини бизга билдирсангизлар, илтимос!АЛЛОҲНИ ОСМОНДА ДЕЙИШ КУФРДИР!“Шарқнинг муфтийси” деган фахрли унвонга эга бўлган таниқли ҳанафий олими, учинчи табақадаги мужтаҳидлардан бири, ўзининг фиқҳий манбалари ва фатво тўпламлари билан ҳанафийлик мазҳаби ривожига буюк ҳисса қўшган фақиҳ юртдошимиз Фахриддин Ҳасан Қозийхон Ўзжандий (ваф. 592 ҳ./1196 м.) раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Фатовойи Қозийхон” деган машҳур фатволар тўпламида Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат эканлигидан келиб чиқиб, уни осмонда деб эътиқод қилишнинг куфр эканлигини бир неча ўринларда, ҳар хил мисоллар билан таъкидлаб кетганлар. Бу – “Аллоҳ осмонда!” дегувчи сохта салафийлар ва уларнинг асосини ташкил қилувчи ваҳҳобийларга раддия ва огоҳлантириш бўлса ажаб эмас. Инсон бир сўз билан имонга кирганидек бир сўз билан куфр ботқоғига ботиб кетавериши айни ҳақиқатдир. Бас, ҳақиқат шундай экан, аҳли суннат ва жамоат таълимотига эргашишни даъво қилар эканмиз, айнан ана шу таълимотнинг энг улуғ намояндаси бўлмиш аллома фақиҳ ота-боболаримизнинг огоҳлантиришларига қулоқ солмоғимиз даркор: رجل قال: "خدايى بر آسمان ميداند كه من چيزى ندانم"، يكون كفرا،لأنّ الله تعالى منزه عن المكان “Бир киши: “Осмондаги Худо менинг ҳеч нарса билмаслигимни билади!”, деса куфр бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло макондан покдир!” (Фахриддин Қозийхон. Фатовойи Қозийхон. 3-жилд. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 2009. – Б. 519-520). رجل قال: "مرا بر آسمان خدا است و بر زمين تو"، يكون كفرا لما قلنا “Бир киши: “Мен учун осмонда Худо, ерда эса Сенсан!”, деса, айтганимиздек куфр бўлади” (Фахриддин Қозийхон. Фатовойи Қозийхон. 3-жилд. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 2009. – Б. 520). رجل قال: "خداى تعالى بر آسمان گواه من است"، يكون كفرا، لأنّ الله تعالى برئ عن المكان “Бир киши: “Осмондаги Худой таоло менинг гувоҳимдир!”, деса куфр бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло макондан холидир” (Фахриддин Қозийхон. Фатовойи Қозийхон. 3-жилд. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 2009. – Б. 522). Қайсарлик ва саркашлик, таассубона билимсизлик, бобокалон аждодларимизни менсимаслик, аҳли суннат ва жамоат таълимотидан оғишган қаёқдадир ўтган бидъатчи оқим вакилларининг олимларига қулоқ тутиш ёмон оқибатларга олиб келиши шубҳасиз. Ҳар бир мусулмон одам Аллоҳ таолони “ломакон”да деб билмоғи – маконга муҳтож эмаслигини англамоғи ва шунга мувофиқ эътиқод қилмоғи лозим. Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмас, у маконларни яратган зотдир! Аллоҳ осмонда эмас, Аллоҳ осмонга муҳтож эмас, у осмонларни яратган зотдир! Ҳамидуллоҳ Беруний. Бизлар ваххобий ёки салафий бўлмасакда баъзида ўзимиз ёки атрофимиздаги кишиларнинг шу ва шунга ўхшаш сўзларни ишлатишларига гувох бўламиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Афсус ўша тортишаётганлар маконнинг таърифи нима, Аллоҳга макон исбот қилишда ёки маконни нафий қилишда қайси маконни ирода қилинаётганини билишмайди. Саҳиҳ ҳадисдаعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَنْزِلُ رَبُّنَا تَبَارَكَ وَتَعَالَى كُلَّ لَيْلَةٍ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا حِينَ يَبْقَى ثُلُثُ اللَّيْلِ اْلآخِرُ، يَقُولُ: مَنْ يَدْعُونِي فَأَسْتَجِيبَ لَهُ، مَنْ يَسْأَلُنِي فَأُعْطِيَهُ، مَنْ يَسْتَغْفِرُنِي فَأَغْفِرَ لَهُ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббимиз табарока ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида дунё осмонига нозил бўлади ва:
«Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтадики, Мен уни мағфират қилсам», дейди», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар дейилган.
Бу ҳадисни эшитганлардан бери барча саҳобалар, тобеъинлар ва таба тобеъинлар у вақтни ниҳоятда муборак ва Аллоҳ таолодан сўраб олинадиган вақт деб билишиб, ўша вақтда ибодат қилишга қаттиқ киришганлар. Уларнинг бирортаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, улардан кейингилар саҳобалардан Аллоҳ таолони қандай тушиши тўғрисида асло сўрамадилар. Улар бу ҳадисдан у вақт ғанимат вақт эканлигини тушундилар ва ундан фойдаланиб қолишга қаттиқ меҳнат қилдилар ва умрлари мобайнида ўша вақтда ибодатда бўлдилар. Афсус бизникилар эса у ҳадисдан кўзланган мақсад четда қолиб, Аллоҳ таолони тушиши қандай, қаердан тушади, нимага тушади деб бахс мунозара қилиш билан умрини ўтказмоқдалар. Саноқли кишиларни ҳисобга олмаганда қолганларининг ҳаммаси ўша вақтда ухлаб ётишади. Уларнинг мисоли худди “Юнусобод туманига халқни дардини эшитиш учун президент келар экан” дейилса президентга нималар дейиш, у кишидан нималарни сўраб фойдаланиб қолиш, у кишига айтиши керак бўлган эҳтиёжларига тайёргарлик кўриш ўрнига бири “Президент қайси томондан келар экан” деса, бошқаси “Фалон кўчадан келади” яна бошқаси “Йўқ, сен билмайсан, фалон кўчадан келади” яна бири “Фалонча одам билан келади” деса бошқаси “фалондақа мошинада фалон жойгача келади” деса яна бошқаси “йўқ, ўзи оддий мошинада келади” деб бахс қилаётган кишиларга ўхшайди. Айтингчи қандай келиши, ким билан келиши, қайси кўчадан келиши, нимада келиши муҳимми ёки келганида бирор нарсани сўраб фойдаланиб қолиш муҳимми? Бундай бахслашадиган инсонларни нима деб номлаган бўлар эдингиз?
Ахир имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ “Бу борада сўраш бидъат” демадиларми? Салаф уламоларимиз Аллоҳ таоло ҳақида “Бирор маконга жойлашмайди ва Унга бирор замон ҳам ўтмайди” дедилар. Бўлди, бошқасини суриштиришга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 09:18 | Савол-жавоблар | 165 | Ақийда