Азадорларга овқат бериш
Ассалому алайкум! Саволим азадор уйида 3 кун таом пишириш мумкин эмас дийишди ва бу ҳақида ҳадис ҳам бор деб айтишди. Шу тўғрими ёки бу ўйлаб чиқилганми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда шариатдан бехабар баъзи бир кишилар маййит хонадонида таом тайёрлаб таъзияга келувчиларга едирадилар. Бу ҳам суннатга хилоф бўлгани учун ножоиз ва бидъат амалдир. Чунки зиёфат қилиб бериш хурсандчилик ўринларида қилиниб, мусибат вақтида зиёфат қилинмайди. Таъзияга келувчилар ўзлари таом келтирмасалар ҳеч бўлмаса маййит аҳлига оғирликларини солмасликлари керак. (Роддул Муҳтор) Маййит аҳли агар уларга таом келмаса ўзлари тайёрлаб ейишлари мумкин. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 09:58 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар