Жума намозининг суннатлари

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, жума намозининг суннатларини уйда ўқиса ҳам бўладими? Чунки биринчи 4 ракатига дарсдан чиқиб eтиб кeлолмаяпман. Иккинчи 4 ракатини ўқисам 4-пара дарсимга 20 минут кeчикяпман. Ҳар сафар шундай бўляпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фарзни жамоат билан ўқиб, аввалги ва кейинги суннатларини хоҳлаган ерингизда ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 10:22 | Савол-жавоблар | 161 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar