илтимос менга ёрдам беринг Шайх Мухаммад Содик

Ассалому алайкум хазрати Шайх Мухамммад Содик мен шу йили бошида турмушга чикдим, хужайиним туйгача россияда эди. У билан факат унаштирув маросими арафасида куришдим, кейин у россияга кетди. Турмуш куришдан 10 хафта аввал УЗИ аппаратига тушдим, мени хомиладор деб айтишди, карахт булиб колдим. Мени пайнетда бир бола дори ичирган шундан буён нима булганини билмас эдим. Ота-онамга айтолмадим, чунки у мени куркитган эди. Шу ишлар булишидан аввал мен паспортимни ва пластик картамни у болани унаштирилиб куйган кизига накд пул килиб бериш учун берган эдим. Бу важларимни бола олган ва якинларингга айтсанг шармандамни чикаришини, паспортим ундалиги учун паспортини узи бирга кочиб кетиш учун менга берган деб айтаман деб куркитди. Хуллас туй утди, туйдан кейин мендан хеч кандай кизлик аломати чикмади, бу нарсани сохибим ота онасига хаяжондан кушилаолмаётганини айтди. 3 кун утиб докторга олиб борди. Мени докторлар хомиламни 20 хафталигини айтди. Сохибим карахт холатга келиб колди ва бирга хомиламни олиб ташладик уйдагилардан яширган холатда, чунки хужайинимни онаси бу дардни кутараолмас эди ва хеч ким ишонмас эди. Туйдан олдин эримга хабарсиз олдирганимда буларди, лекин худодан куркдим. Лекин шу пайтгача махаллада бунака гап чикмади. Мен хужайинимдан ула улгунимча карзимни узолмиман. Уни урнида бошкаси булганида мени улдирарди, у мени узимга касд килишимга хам тускинлик килиб колди. Хозир турмуш уртогим билан бирга яшаяпман. У мен билан яшаб гунохга ботмидими? Аллох асрасин , менга ким ишонади 30 пора курьонни кутарган деб. Илтимос шунга масала килиб фатво бериб мушкулимни ечиб берсангиз. Биз бошка давлатда булганимиз учун хат ёзмокдаман. Рахмат ила бахти топталган такводор киз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Эрингизга ташаккур. У гуноҳкор бўлмайди. Савоб олади.

1 Май 2022, 10:23 | Савол-жавоблар | 163 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar