Хиёноткор аёлга махр бериладими?

Ассалому алайкум! Яқинда бир танишим вафот этган аёлидан кейин бошкасига уйланганди. Аёл енгил табиат шекилли бир ой ўтмасиданоқ эри бегона йигит тутиб олди. Аёлни хайдаб юборганидан кейин дўстларидан бири махрини барибир беришинг керак деса, бошқаси исломий хукм амал қилганида у аёл тошбўрон қилинган бўлардику, яна қанақа махр дебди. Ким хақ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Маҳр ҳар бир никоҳланувчи аёлнинг шахсий ҳаққи. Шунинг учун бериш шарт. Мабодо талоғини бермоқчи бўлса маҳрини қайтариб олиб талоқ беришни хулуъ дейилади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда хулуъ ҳақида батафсил маълумот берилган.
https://fiqh.uz/maqola/476  

1 Май 2022, 11:14 | Савол-жавоблар | 140 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar