Турли ҳил саволлар

Ассалому алайкум! 3та саволим бор эди, илтимос жавоб берсангиз. 1) бирор бир нарсани ўйлаган вақтимда унинг қарама қаршиси ҳаёлимга келади. Мисол учун бирор бир ишни бажариш йўлини топиб бу ҳудодан десам, ҳаёлимга буни ўзинг бажардинг деган фикр келади. Буни қандай йўқотиш мумкин. 2) Шайтоннинг васвасаси камайгандан сўнг ундан қолган асоратлар яъни мияга ёзилиб қолган нарсаларни йўқотиш чораларини айтсангиз? 3) Оғиздан чиқмаган аммо ҳаёлга беҳосдан келган ёмон сўзлар учун фақатгина истиғфор айтиш билан гуноҳлар кечириладими? Жавобларингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Кўп зикр қилиш. 2). Кўп зикр қилиш. 3). Аллоҳдан умид қилинади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 01:51 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar