ЗАГСдан олдин никоҳдан ўтиш

Ассалому алейкум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари. Бермоқчи бо‘лган саволимни аввал берилган саволлар ичидан қидирдим, аммо тополмадим. Мандек гуноҳ қилган қизла бу форумда ё‘қ экан...Илтимос манга маслаҳатингиз керак. Ман яхши ко‘рган йигитим билан учрашиб юрганимга 1,5 йилдан ошди. Муносабатларимиз чуқурлашиб кетди ва биз гуноҳ ё‘лига кирдик (1 йилдан бери). Яқинда адамла оламдан о‘тдилар, о‘шандан бери Оҳират ҳақида ко‘п о‘йлайдиган ва қилган ишимдан пушаймон бо‘ла бошладим. Йигитим иккаламиза никоҳдан о‘тмоқчимиза, лекин ҳали то‘й қилиш ниятимиза ҳам (мани ко‘нглимга ҳам сиг‘миди бу нарса ҳозир), имкониятимиза ҳам ё‘қ. Бир домла энди никоҳдан о‘тишни кераги ё‘қ, гуноҳга ботиб бо‘либсизлар, деди. Саволим: энди никоҳдан о‘тсак ҳам, бу ҳисобга о‘тмайдими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўтади. Тезроқ никоҳланиш керак.

1 Май 2022, 11:45 | Савол-жавоблар | 176 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar