Тўй касса

Ассалому алайкум! Устозлар, бугунги кунда тўйларга пул йиғишда кўпчилигимиз касса ўйнаймиз. Кимдир айтайлик 100$ беради ёки гўшт кг нархига хисоблаб қанчадир микдорга пул беради ва шу олган одам қайтараётиб шуни беради. Савол шуки, доллар ёки хар кг гўшт пули пулни қайтаргунча одатда ортади. Сўмда тайин пул қилайлик десак маълум вақтдан кейин ана шу миқдордаги сўмга камроқ нарса олинади. Лекин ниятимиз доллар ёки гўшт ортса сўмга ҳисоблаганда пул миқдори кўпайиши эмас. Нима қилса тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 100$ олган бўлса 100$ беради. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 12:07 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar