Тахажжуд намозига уйғотиш

Ассалому алайкум! Адашмасам кечалари ўзлари намозда қоим бўлиб, эри аёлини, аёли эса эрини сув сепиб бўлса ҳам намозга тургизганлар яхши эканлиги ҳақида ўқиган эдим. Илтимос манбаси бўлса хабар берсангизлар. Бунда таҳажжуд намози назарда тутилганми ёки бомдод намози? 

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!Таҳажжуд намози. Бамдод намози бунданда авлороқ шундай қилиниши керак.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " رَحِمَ اللَّهُ رَجُلا قَامَ مِنَ اللَّيْلِ فَصَلَّى وَأَيْقَظَ امْرَأَتَهُ ، فَإِنْ أَبَتْ نَضَحَ فِي وَجْهِهَا الْمَاءَ ، رَحِمَ اللَّهُ امْرَأَةً قَامَتْ مِنَ اللَّيْلِ وَصَلَّتْ وَأَيْقَظَتْ زَوْجَهَا ، فَإِنْ أَبَى نَضَحَتْ فِي وَجْهِهِ الْمَاءَ " قَالَ : وَفِي رِوَايَةٍ : " إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنَ اللَّيْلِ فَلْيُوقِظْ أَهْلَهُ ، فَإِنْ لَمْ تَسْتَيْقِظْ فَلْيَنْضَحْ عَلَى وَجْهِهَا الْمَاءَ " قَالَ : وَفِي أُخْرَى : " مَنِ اسْتَيْقَظَ وَأَيْقَظَ امْرَأَتَهُ فَصَلَّيَا رَكْعَتَيْنِ جَمِيعًا كُتِبَا مِنَ الذَّاكِرِينَ اللَّهَ كَثِيرًا وَالذَّاكِرَاتِ     سنن أبي داودАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ кечасида туриб намоз ўқиган ҳамда аёлини уйғотган, агар бош тортса юзига сув сепиб уйғотган кишини раҳм қилсин. Аллоҳ кечасида туриб намоз ўқиган ҳамда эрини уйғотган, агар бош тортса юзига сув сепиб уйғтган аёлни раҳм қилсин” дедилар. Бошқа бир ривоятда :“Бирортангиз кечасида (намозга) турса аҳлини ҳам уйғотсин. Уйғонмаса юзига сув сепсин” дедилар.Яна бошқа бир ривоятда :“Ким уйғониб аёлини ҳам уйғотиб, биргаликда икки ракъат намоз ўқисалар Аллоҳ таолони кўп зикр қилган эркак ва кўп зикр қилган аёллар сафига ёзиб қўйилади” дедилар.Сунани Абу Довуд.Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 12:18 | Савол-жавоблар | 172 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar