Пайпоқсиз намоз ўқиш
Ассалому алайкум! Бизни имом жума маърузаларида пайпоқсиз (носки) намоз ўқиш макруҳ дедилар. Мен дарров раҳматли Шайх ҳазратимни китобларини варақлай бошладим. Йўқ ундай гап қаердан олди имом бу гапни илтимос саволга ойдинлик киритиб беринг умуман пайпоқсиз намоз ўқиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Пайпоқсиз (носки) намоз ўқиш макруҳ” деган гап умуман нотўғридир. Осон ва енгил динни нега қийин қилиб олишади? Бу каби динда йўқ нарсаларни тўқийвериш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларига хилоф бўлади. عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَسِّرُوا وَلَا تُعَسِّرُوا وَبَشِّرُوا وَلَا تُنَفِّرُوا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар. Хушхабарлар беринглар, нафрат қилдирманглар», дедилар».Икки Шайх ривоят ривоят қилганлар.Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга, улар орқали барча умматларига мурожаат этиб: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар», демоқдалар. Яъни, Ислом ҳақида гапирадиган, баъзи бир масалани ечадиган ёки бирор нарсада ҳукм чиқарадиган бўлсангиз, умуман, ҳар бир нарсада осон тарафини олинг, қийинини олманг, демоқдалар. Модомики, иш шариат чегарасидан чиқмаса, осон томонини олиш Ислом дийнининг асосий қоидасидир. Бошқа ҳадиси шарифларда келишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон икки нарса орасидан бирини танлаб олиш ихтиёрига эга бўлсалар, албатта осон томонини олганлар. Кишиларни Исломга даъват қилиш учун атрофга юбораётиб, мана шу ҳадисни ҳар бир саҳобийга, албатта, қайта-қайта тайинлаганлар. «Хушхабарлар беринглар, нафрат қилдирманглар». Ислом ҳақида, шариат ҳақида кишиларга гапирилганда доимо яхшиликларни, улар учун хушхабар бўладиган, икки дунё саодатига сабаб бўладиган нарсаларни гапириш лозим. Кишиларнинг нафратини келтирадиган, уларни чўчитадиган, кўнглини қолдирадиган гап-сўз ва тасарруфларни қилмаслик керак. Ушбу ҳадиси шарифдан оладиган фойдаларимиз очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бунга айниқса, Исломга даъват қилиш билан машғул кишилар алоҳида эътибор беришлари лозим. Афсуски, баъзи бир биродарлар бу ҳадиси шарифдан бехабар, тескари маънода гап-сўз ва ҳаракатлар қиладилар. Авваллари билмаган бўлсак, энди билдик. Бундан буён Ислом дийни ҳақида гапирадиган, бирон иш қиладиган, ҳукм чиқарадиган бўлсак, осон тарафини олайлик. Кишиларга дийнимизнинг осонлиги, икки дунё бахт-саодатига етказиши башоратини бериб, гапирайлик. Ўзимизча шариатни қийинлаштирмайлик! Кишиларни турли гап-сўз, бўлмағур ҳатти-ҳаракатларимиз билан Исломдан нафратлантирмайлик. Мўътабар ҳадиси шарифга доимо амал қилишга интилайлик! (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 13:02 | Савол-жавоблар | 196 | Ибодатлар