Ўқувчи ўрнига сайт қилиб бериш

Ассалому алайкум! Мен талабаман. Бизнинг университетда курс иши учун сайт яратиш керак. Яратилган сайтга қараб ўқитувчилар баҳо беришади. Мен ҳам сайт қилишни яхши биламан. Агар мендан курс иши учун сайт қилиб беришни ўқувчилар сўрашса ва мен қилиб берган хизматим учун пул олсам менга ҳалолми? Шунга ўхшаш саволни ўқиган эдим. У ерда иншо ёки курс иши ҳақида сўралганда ҳалол бўлмаслигини айтган эдингиз. Менинг холатимда қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳам бировнинг таҳоратига намоз ўқишга ўхшайди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 09:52 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar