Мазийдан қийналаман

Ассалому алайкум! 1). Мен бавл қилгандан сўнг таҳорат олгач, олд авратимдан жуда кам миқдорда суюқлик чиқиб, авратим тешиги атрофини силаб ўтганини кўраман ва яна қайта таҳорат оламан. Қайта қайта таҳорат олиш бироз қийинчилик туғдиради. Пахта солиб қўяй десам кирмайди. Нимани маслаҳат берасизлар, бир марталик таҳоратим билан Намоз ўқисам бўладими? 2). Ғусл қилгандан сўнг олд авратдан суюқлик келиб қолса, тозалаб кетилаверадими ёки таҳорат вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Пахтани киргизсангиз киради. Чунки бу минглаб одамлардан синовдан ўтган.
2). Таҳорат қилса бўлди. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 15:14 | Савол-жавоблар | 174 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar