Ажрашайми ёки сабр қилайми
Ассалому алайкум! Ман 7 ой олдин уйландим. Қизни соппа соғ деб менга бердилар. Кейин билсак қиз 2марта сариқ касал, туғилаётганда чаноқ сон чиқиши билан оғриган ва энди фақат табиий эмас кисерва орқали туға оларкан. Енгил иш қилса ҳам оғир иш қилгандай кечга бориб оёқлари қаттиқ оғриб ётиб қолади. Ҳуллас бизни алдашди. Ота онам уни бр нарса қилиб йўқот дейишади, ота-онамни келиндан кўнгли совиб кетди. Уни кўришса онамни қон босими ошиб кетиб асаблари бузулиб “ё мани ё уни дийсан, манга бундай келин керакмас” деяптилар. Ҳар кун уйда диққатчилик ваҳоланки қизни онамни ўзлари топудилар. Қайнота қайнонамда ҳам айб катта, қизда ҳам. Ота она қизни 18 ёшгача доктор назоратида турганини айтишмаган. А қиз доктор сенга туғиш хавфли деганини айтмади. Ваҳоланки тўйимиз 4ой сурулганди, қиз айтмаган. 4 ой фарзандсиз юрдик, индамади. Ҳомила 3 ойлигида кейин айтди, сабаб қўрққан. Ҳозир қизни уйига обориб опкелиб ота онамни кўнглига қараб юрибман. Негаки ҳомилага асаб бузулиш мумкин эмас. Лекин қачонгача бундай қиламан? Ота онамни танлаб, мани алдаб тегиб олган бу қиз билан ажрашайми ё сабр қилиб яшайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Туққунича жабр қилманглар. Ота-онангизга ҳам айтинг. Ҳомиладорга етказиладиган озор аянчли бўлади. фарзанд неъматига ношукурлик бўлиб, бир умр бефарзан бўлишдин қўрқинг. Туққанидан кейин шу битта бола билан ўтаман деса ўзи билади. Имкониятингиз б ўлса бошқасига уйланаверасиз. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 15:14 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш