Қарзимни вақтида қайтара олмадим

Ассалому алайкум! Мен бир дўстимдан қарз олиб вақтида қайтара олмадим. Яъни ўзим ваъда қилган пайтга, орадан бир қанча вақт ўтиб дўстимнинг ўзига пул жуда зарур бўлиб қолибди(мен узим белгилаган мухлатдан хам кейинрок) ва мендан пулни қайтаришимни сўради. Мен қайтаролмадим, имконим бўлмади. Саволим шундай: Кечиктириб тўланган қарзни ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қарзингизни чиройли адо қилинг. Ҳозирги кунда одамларни қарзни қайтаришдаги ўлчовлари адолатли эмас. Шариатимиз, “катта ҳовлида яшовчи қарздор пулим йўқ дейишга ҳаққи йўқ. Каттасини сотиб кичигига алмаштириб бўлса ҳам қарзини адо қилиш вожиб” дейди. Бир қанчаларини кўряпмизки, қанчалар қарзи бўлатуриб данғиллама тўй қилмоқда, машиналар миниб юрмоқда. Қарзларини тўламай бундай қилишлари ҳаромдир. Унинг устига эҳсон қилишларига нима дейсиз? Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 15:14 | Савол-жавоблар | 174 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar