Тўй кунги бидъатлар

Ассаламу алайкум! Ўтган йили бир укахонимизи тўйига Самарқандни Сочак қишлогига тўйга бордик. Улардаги айрим урф одатлар мени хайратлантирди. 1-тўй куни келин куёв закистан ўтаркан аммо никох оқитмасакан. Никохни тўйдан кегин эртасига чимилдиққа киришдан олдин ўқийдикан.  Мен сорадим куёв боладан қандей қилип унда куни билан тўй куни номахрам қизди яни келинни  айлантиргани олиб чиқип қўл ушлашип юрдинг ва яна тўйда бирга қол ушлашип ўтирдинг. Ахир у никохсиз номахрамку десам; У жавоб берди бизда закистан ўтса бўлди эр-хотин ҳисобланади деди. Уни шу гапи тўғрими? 2 чиси; Тўй тугагач кўчада олов ёқилиб отинча аёл бошчилигида келин куёв олов атрофини айланишди. Отинча аёл уялмасдан бир нималарни шер қилип айтип келин куёвни олов атрофида айлантирди. Бу бидъат ҳаромку десам бу хам урф одатимиз дейишди. Уларни бу қилаёткан ишлари тўғрими? Агар натўғри бўлса нега бу нарсаларга чек қойилмейди ва домла ва отинчалари,  катта кишилари шу нарсаларга ўзлари бошчилик қилишмоқда? Узир саволим чозилип кетди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! ЗАГСдан ўтишнинг ўзи шаръий никоҳни боғланишига кифоя қилмайди. Валлоҳу аълам! Бу каби масалаларни ҳал қилиш, Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг ваколатига киради. muslim.uz сайтига мурожаат қилинг.

1 Май 2022, 16:42 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar