Шаҳардаги уйда азон айтиш

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Берадиган саволим шаҳардаги уйида намоз ўқиганда азон айтиш ҳукми тўғрисида. Ҳозир мусофирман, яшайдиган шаҳримда битта масжид бор - уйимдан 4 чақиримча масофада жойлашган. Ундан яқинроқда ҳам - уч километрлик масофада ҳам масжид бор, лекин у бошқа шаҳарда ва ҳаттоки бошқа давлатда жойлашган. Уйимдан туриб азонни фақат баъзи-баъзидагина эшитиб қоламан, лекин бу азон овози шу масжидлардан биридан келяптими ёки яқин атрофдан бирор қурилмадан ёзуви қўйилганми аниқлаёлмайман. Шаҳарда масжид борлигини инобатга олиб уйда намозларни азон айтмасдан фақат иқоматни айтиб ўқир эдим. Лекин яқинда агар азон овози уйгача эшитилмаса ўзи азон айтиши кераклиги ҳақида ўқиб қолдим. Мана 9 ойдан буён уйда азон айтмасдан намоз ўқийман - бунинг ҳукми қандай? Аслида нима қилишим керак эди ва энди нима қилишим керак? Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, шу саволларга жавоб олишим жуда муҳим. Миннатдорчилик ила,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Азон эшитилмаса, ўзи айтади. Ўтганларнинг ҳеч қиси йўқ.

1 Май 2022, 16:42 | Савол-жавоблар | 159 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar