Баҳо учун пора

Ассалому алайкум! Талаба фанни ўзлаштира олмади. Ўқитувчи унга бахо қўйиб бериши учун талабадан тўрт халифанинг ҳаёти баён этилган уч китоб ва «Бахтли оила ҳаёти» китобини олиб келишни талаб қилди. Бу китоблар муаллима учун пора бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Албатта порага бўлади. Ўзлаштира олмаган талабага бирор нарса эвазига ўзлаштирганлар қаторида яхши бахо қўйиш шаръан ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 16:53 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar