Солфи (солфй) рассрочка картаси
Ассаламу алайкум! Рассрочка учун солфи (солфй) деб номланган карта чиқибди. Бу карта орқали кўплаб дўконларда, масалан маиший техникани рассрочка учун, ишлатса бўлар экан. Картанинг ишлаш принципи шундай: картада сиз учун лимит ажратилади, масалан 6 000 000 сум. Сиз бу пулга нарса сотиб оласиз, ва кейинчалик банкка қайтариб бўлиб тўлаб берасиз, ҳеч қандай фоиз ёки пеня йўқ. Лекин бир шубҳали тарафи бор: картада ушбу лимит учун суғурта тўлови бор. Яъни ўша 6 000 000 лимитни ҳаммасини ишлата олмайсиз, балки 5 800 000га нарса сотиб олишингиз мумкин, қолган 200 000ни эса банкка суғурта тўлови қилиб тўлаб берасиз. Рекламада бу карта хақида ҳалол рассрочка дейилган эди. Шу картадан фойдаланиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай шарти бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
9 Декабр 2023, 08:10 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай шарти бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
9 Декабр 2023, 08:10 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат