Саҳарликда ва касалик

Ассалому алайкум! Устозлар! Сахарлик вактида ухлаб қолиб 20 дақиқа ўтгач уйғондим. Бир пиёла сув ичиб ният килиб тутавердим  Шу тутган рўзам қабул бўладими ёки қазосини адо этаманми? Агар шундай бўлса неча кун адо этаман ? 2) Рамазонни биринчи кунидан  касал бўлиб қолдим ва деярли 4 кун рўза тутмадим. Буни ҳам қазосини неча кун адо этаман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аслида саҳарлик вақтини тугашига етказмасдан ёпиш керак. Бирор дақиқа ўтгандан кейин ҳам еб-ичилса, ўша кунги рўзани қазосини тутиши фарз бўлади. Ниятга келсак, кечқурун «эртага рўза тутаман» деган нияти кифоя қилади. Буни ҳам ният қилмаган бўлса куннинг ярмигача, яъни пешин вақти киргунича рўзани ният қилиб олса, нияти дуруст бўлади. Бир неча бор таъкидлаб ўтганимиздек, саҳарлик вақтини чиқариб юборган киши бирор нарса еб-ичмасдан ниятни қилиши шарт. «Бир хўплам сув ичиб бўлсада» деган гап нотўғри. Сиз қазосини тутиб берасиз. 2). Касаллик бўлиб тутмасдан қолдирилган рўзаларни рамазон ойидан кейин бир кунига бир кундан тутиб бериш фарз. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 22:33 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar