Маслаҳат беринг,илтимос
Шайҳ ҳазратлари,Аллоҳ ё‘лида қилаётган ҳизматларингизни ажру-савобини ортиг‘и билан берсин.Сизга анчадан бери мени руҳан қийнаётган савол билан мурожаат қиляпман. Ҳазрат,қайним биз билан яшайдилар.Ҳар доим ҳо‘жайиним қайтар пайтда бирга қайтишади.Табиийки,мен сатрланиб олишга мажбурман.Бу эса мени ҳам жисмонан,ҳам руҳан қийнайди.Я‘ни ҳар доим уйда,ҳо‘жайинимни олдиларида ҳам сатрланиб,о‘раниб юришимдан ко‘пинча сиқиламан.Мени ҳам ҳо‘жайинимни келишларига очиқ ва чиройли ҳолда ко‘рингим келади ва бу мени ҳаққим деб о‘йлайман.Ба‘зан шундан сиқилиб,қайнимни ҳам туришларини истамай қоляпман.Ҳо‘жайинимга эса буни айтолмайман.Агар бир неча ойгина бо‘лса майли дердим.Лекин бу ҳол яна қанча йил давом этади билмайман.Ҳатто нафсимни гапига киряпманмикин деб ҳам о‘зимни койийман.Аллоҳдан қо‘рққаним учун ҳам,ҳо‘жайинимни ҳурмат қилганим учун ҳам бирга яшамайлик деб айтолмаяпман.То‘г‘ри бу жуда муҳим муаммо эмасдек,аммо доим уйда,ҳо‘жайинимни ёнларида ҳам о‘ранишимдан асабийлашаман,чарчайман.Ҳазрат,аслида қандай бо‘лса яхшироқ.Ҳо‘жайиним,менга я‘ни аҳли аёлларига уйда очиқ юра олишимга шароит қилиб беришлари ва укаларини бошқа о‘злари қатори йигитлар билан туришларини та‘минлашларими,ёки мен неча йил бо‘лса ҳам бу ҳолга сабр қилишимми?Мен шариат чизиг‘идан чиқмай яшашни истайман,ҳатто нафсимга ог‘ир келса ҳам.Истакларим хато бо‘лса,сабрли бо‘лишимга дуо қилинг,илтимос.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сизга шароитни тўғрилаб бериши керак.
2 Май 2022, 02:28 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сизга шароитни тўғрилаб бериши керак.
2 Май 2022, 02:28 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш