Мияни тозалаш
Шайх ҳазратлари, бир муддат аввал сиздан руҳий ҳолатим тўғрисида савол сўраган эдим. Шунда менга маслаҳат бера туриб, "миянгиздан ҳар ҳил бўлмағур ўй-хаёлларни чиқариб ташланг" деган эдингиз. Ўгитларингизга иншааллоҳ қўлдан келганча амал қилмоқдаман, "ҳадис ва ҳаёт", "сунний ақийдалар" ва бошқа китобларингиз ҳамда мазкур сайтдаги тавсияларингизга амал қилишга ҳаракат қилмоқдаман. Аҳволим, алҳамдулиллаҳ, анча яхшиланди. Шундай бўлса-да, деярли ҳар куни, айниқса кечга яқин юрагимни ғашлик, сиқилиш қамраб олиб, хаёлимни бўлмағур хаёллар чулғаб олмоқда. Устоз, миямдаги бу хаёлларни ҳайдаш, юрагим ғашлигини тарқатиш учун бирор психологга учраб, муолажа қилсам иймонимга, ақийдамга зарар етиб қолмайдими? Динимиз қай ҳолатларда бунга рухсат беради ёки бу борада махсус диний адабиётлар мавжудми? Маслаҳатингизга муҳтожман, Шайх ҳазратлари! Агар малол келмаса, мени 3 ойдан ортиқ безовта қилиб келаётган ушбу ҳолатдан қутулишимни сўраб, Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога ҳақимга дуо ҳам қилиб қўйсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таоло сизга шифо берсин! Тезда яхши ҳолат насиб бўлсин!
28 Апрел 2022, 22:29 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таоло сизга шифо берсин! Тезда яхши ҳолат насиб бўлсин!
28 Апрел 2022, 22:29 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар