Инсоннинг ҳаққи

Ассаломуалайкум! Мен Кореядаман, бу ерда мусулмон инсонлар харом маҳсулотларни сотиб олиб истемол қиладигонлари анчагина. Баъзида мен улар билан бирга яшайман базида бирга ишлайман. Менга харом нарсалар ёқмаганлиги учун улар йўқ пайитда уларнинг сигаретлари ёки ароқ ва бошқа харом маҳсулотларини мен ташлаб юборман, лекин эгасига айтмайман сўраса билмайман деб қўяман. Базида кофирларнинг харом маҳсулотини ҳам ташлаб юбораман. Мана шу маҳсулотларни улар ўзи ишлаб топган пулига сотиб олишади. Мени саволим шуки уларга айтмасдан билдирмай харом маҳсулотларни ташлаб юбориш билан уларнинг ҳаққига ҳиёнат қилмаяпманми? Бу ишни уларга яхши бўлсин деб қиламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кофирларникига тегманг, аммо мусулмонларникини айтмасдан ташламанг. Ташлаб юборишингизни айтиб огоҳлантириб қўйинг ёки уларни бу ишлари нотўғрилигини айтиб бошқа солиҳ шериклар билан бирга яшанг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:19 | Савол-жавоблар | 154 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar