Кар соқовлар учун намоз
Ассалому алайкум! Мени бир кар-соқов жияним бор у мени намоз ўқиганимни кўриб менга ҳам ўргатинг деди. Шундай инсонлар намозни худди бизлардек ўқишадими? Агар бошқача бўлса бу хақида малумот берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг намозида фарқ бор. Кар-соқов бўлганлари учун, намозга ниятни қалблари билан қилишади. Қолган қироат ва дуоларни ўқишларига имкон бўлмагани учун ўқимайдилар. Шунинг учун бундай кишиларни уларга масъул бўлганлар кичик бўлган вақтларидан таҳорат, намоз каби ибодатларга амалий қисмларини ўргатишлари, уларни масжидда намоз ўқишга кўниктиришлари зарур бўлади. Масжидда жамоат билан намоз ўқисалар, намозлари учун ниятнинг ўзи кифоя қилади. Сиз ҳам жиянингизга шуларни ўргатинг. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 177 | Намоз