Фарзанд

Ассалому алайкум! Мен бир аёлни иккинчи ҳотин қилиб олмоқчиман у бундан олдин 3та эрга тегиб ҳаммасидан ажрашган экан охириги яшагани билан 1 ой бирга яшабди ҳозир ундан Ҳомиладор экан 2 ойлик. Майли улар билан никоҳ қилиб яшагану деб буни ўйламиман деяпман, туғилажак фарзандини эса ҳарқанча ўзимга ўзим майли қабул қиламан етимни бошини силаганни савобини оламан десам ҳам баъзида ўша аёлга болани олдирсан кейин майли сенга уйланаман деб айтаман деган нарса ақлимдан кетмаяпти, нима қилсам бўлади шу вазиятда Аллоҳ ва Росулини розилигини топиш учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало у билан бу мавзуда гаплашишингиз ҳам иддаси чиқмасдан туриб никоҳингизга олишингиз ҳаром бўлади. Чунки ҳомиладорнинг иддаси боласин туққунича бўлади. Сиз зинони эшигини очмасдан Аллоҳдан қўрқинг. Алоқаларни иддаси чиққунича узинг. Боласини олдир дейишингиз ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу ишни қилсангиз одам ўлдирганнинг гуноҳини зиммангизга олган бўласиз. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar